Ходимлар саломатлиги текширувдан ўтказилмоқда
Бугун 14 апрель куни эрта тонгданоқ Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ барча шахсий таркиби Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ходимларнинг саломатлигини текширувдан ўтказиш мақсадида Бухоро вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими томонидан махсус текширувдан ўтказилдилар. Шунингдек, ЙПХ ходимларига хизматни ўташлари учун ҳар куни Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2020 йил 08 апрель кунидаги 17-сонли баёнига асосан махсус кийимлар (комбинезон), қўлқоп, кўзойнак ва ниқоблар тарқатилмоқда. Бундан ташқари йўлларда турган ЙПХ инспекторларининг ниқоблари ҳар икки соатда янгисига алмаштириш чоралари ҳам амалга оширилмоқда. Коронавирус пандемиясига қарши курашишда гигиена қоидалари энг муҳим чоралардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати