Ходимларнинг шубҳаси бежиз эмаслиги исботини топди
Жорий йилнинг 2 июнь куни соат 23:40 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган “Келес” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 3-батальон ЙПХ инспектори Д.Пирназаров ҳамда ППХБ ходими К.Ниғматовлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент шаҳри ҳудудидан Тошкент вилояти ҳудудига пиёда ҳаракатланиб чиқиб кетаётган, 2001 й.т. М.М. шубхали кўринганлиги сабабли тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, шимининг ўнг кичик чўнтагидан 500 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.М. ва топилган модда Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати