Тест режимида

Хабарлар

“Honda” ҳайдовчиси психотроп таблеткалар олиб кетаётганлиги аниқланди

Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 21:15 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-батальон ЙПХ катта инспектори К.Икрамов, ЙПХ инспектори Б.Усмонов, Кинология ходими Ш.Абдукодиров, ППХБ ходимлари Ж.Элмуродов ҳамда А.Турсунбоевлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, 1983 й.т. Ш.К. бошқарувидаги “Honda” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль юкхонасидан 22 та қутида “Тропикамид” номли ҳамда 11 та конвалютада, 110 дона “Трамадол-Ланнахер” номли психотроп дори таблеткалари топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Ш.К. ва топилган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ Ахборот хизмати