Тест режимида

Хабарлар

Хоразм вилоятида болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 24 февраль куни Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида содир бўлган болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси кенг жамоатчилик иштирокида 27 февраль куни, яъни бугун муҳокама қилинди.
Муҳокама дастлаб, Хонқа туманидаги 42-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида, кейин ушбу мактаб ўқувчиларини ота-оналари ўртасида бўлиб ўтди ва содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича аниқ мисоллар ёрдамида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Урганч туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси сабабчиси ҳисобланган “Матиз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисининг яшаш манзили Боғот тумани, А.Навоий қишлоғида маҳалла ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди. Ушбу муҳокама қилинган йиғилишларда вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тайёрланган таъсирли видеороликлар намойиш қилинди ва фуқароларга йўл-транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати