Тест режимида

Хабарлар

❗️ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЯНА БИР НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ

Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун коронавирус инфекциясига чалинган яна бир нафар бемор бутунлай соғайди.

Соғайган 33 ёшли бемор жорий йил 22 март куни чартер рейс орқали Россиядан Хоразмга келган ва карантинга олинган эди. Унда коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Тузалган фуқаро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Манба: @ssvuz

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати