Тест режимида

Хабарлар

ХОРАЗМДА 35 НАФАР БЕМОР ТЎЛИҚ ТУЗАЛДИ

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш жараёнида минглаб тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилигига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шифокорлар астойдил меҳнат қилишмоқда.

Жумладан, бугуннинг ўзида Ургенч шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 13 нафар, вилоят эндокринология диспансеридан 21 нафар, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 1 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида, Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган, махсус дезинфекцияланган автобусларда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари назоратида реабилитацияга кузатилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати