Ҳудудларда тунги рейдлар ташкил этилмоқда
Пойтахт ҳамда вилоятларда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш борасида белгиланган тақсимот асосида, соҳавий хизматлар ҳамкорлигида тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Рейдлар давомида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, автомобилига рухсат этилмаган жиҳозлар ўрнатган, ЙПХ ходимининг ишорасига бўйсунмаган бир қанча ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чора кўрилмоқда.
Шунингдек, текширувлар давомида айрим ҳайдовчи ва йўловчилар ёнида гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.