Ҳудудларда ЙҲХБ ходимлари иштирокида саф кўриги ўтказилмоқда
Ходимлар Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талаблари асосида кийим-бош кийганликлари, хизмат давомида фойдаланиладиган, ёнларида олиб юришлари зарур бўлган воситалар мавжудлиги текширувдан ўтказилмоқда.
Шунингдек, ходимлар фуқаролар билан мулоқот жараёнида муомала маданиятига, ўрнатилган тартибга амал қилишлари яна бир бор эслатилиб, хизмат ўташ асослари белгиланган қарор, буйруқ ҳамда бошқа керакли маълумотлар жамланган китобчалар такрорлаб ўқишлари учун ҳар бир ходимга берилмоқда.