Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари!
Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгарганлиги сабабли йўлларда кўриниш чекланиб, айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кузатилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан:
- тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;
- оралиқ масофани сақлаб;
- газ ёки тормоз тепкисини кескин босмасдан;
- эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.
Жиддий зарурат бўлмаса, узоқ йўл сафарига чиқмаслигингизни тавсия қиламиз.
Пиёдалардан эса, белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраймиз.
Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини асранг!