Тест режимида

Хабарлар

Ички ишлар вазирлиги вакиллари Ўзбекистон ҳудудида автомобилларни техник текшириш марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳани муҳокама қилишди

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси кўмагида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ва Кореянинг “SILKROSS” компанияси вакиллари ўртасида республикада автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш марказларини тузиш лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида видеоконференция орқали музокаралар олиб борилди.

Тадбир давомида, Жанубий Корея ҳамкорлари билан жисмоний ва юридик шахслар, транспорт воситалари эгалари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишдаги халқаро талаблар, транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказилишидаги самарадорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбатлашув якунларига кўра ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни давом эттиришга келишилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати