Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан қидирувдаги шахслар аниқланиши давом этмоқда
Йўллардаги текширувлар давомида:
- 2021 йил 27 декабрь куни соат 18:20 ларда, М.Улуғбек туманида жойлашган “Қорамурт” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ю.Улуғмуродов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган пиёда, 1988 йилда туғилган У.К. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро У.К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан айбланиб, 2017 йил 16 февраль кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.К. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 27 декабрь куни соат 11:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими И.Джумабоев томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, йўловчиси, 1971 йилда туғилган М.Т.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро М.Т. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 15 ноябрь кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Т. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 26 декабрь куни соат 09:30 ларда, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Джураев томонидан Мустақиллик шох кўчасидан пиёда ҳаракатланиб келаётган, 1988 йилда туғилган Д.Я. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро Д.Я. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланиб, 2021 йил 11 декабрь кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Я. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 26 декабрь куни соат 13:00 ларда, Миробод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Азимбаев ва У.Ишанходжаевлар томонидан Фарғона йўли кўчасида пиёда ҳаракатланиб келаётган, 1976 йилда туғилган Н.Х. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро Н.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 14 ноябрь кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.Х. Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўллардаги текширувлар давом этмоқда.