Тест режимида

Хабарлар

Қидирув инспектори фаоллик кўрсатди

Жиноятга жазо муқаррар. Жиноят содир этиб, қонуний жавобгарликдан қочиб юрганлар буни унутмасликлари керак. Бугун бўлмаса эртага албатта ҳар бир одам қилмиши учун жавоб беради. Янгийўл шаҳрида аниқланган ҳолат ҳам бунинг яққол мисоли бўла олади.

Шаҳарнинг Чарикова кўчасида истиқомат қилувчи, 1995 йилда туғилган Р.Б. жиноятни содир этганликда гумонланганлигини билгач, “қор ёғиб излар ёпилиб кетади” деган ниятда жавобгарликдан қочиб юрган эди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 184-моддаси (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ҳамда 189-модда (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш)ларида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда гумонланган эди.

Жорий йилнинг 25 июнь куни Янгийўл шаҳрида ўтказилган кенг кўламдаги тезкор қидирув ишлари ижобий самара берди. Шаҳар ИИБ ЙҲХБнинг  қидирув ва суриштирув ишлари бўйича инспектори М.Усмонов 2019 йил ноябрь ойидан бери қидирувда бўлган Р.Б.ни ушлаб ИИБга топширди.