Қидирувда бўлган яна тўрт нафар фуқаро пойтахт ЙҲХБ ходимлари томонидан ушланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 20 ноябрь куни соат 15:50 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Юлдошев томонидан, Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган К.К.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2022 йил 23 сентябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро К.К. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 21 ноябрь куни соат 01:50 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Р.Гафуров ва Ш.Хикматовлар томонидан "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган А.Р.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 10 сентябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Р. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 21 ноябрь куни соат 02:35 ларда Тошкент шаҳар, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Аллаев томонидан "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган М.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 26 сентябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.М. Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 22 ноябрь куни соат 01:10 ларда Тошкент шаҳар, Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари У.Пардаев ва Ш.Темирпўлатовлар томонидан, Янги Сирғали кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Damas"русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.К.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 6 октябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.К. Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...