Қидирувда бўлган яна уч нафар шахс ЙПХ ходимлари томонидан ушланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 23 апрель куни Тошкент вилояти, Пискент тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Э.Пўлатов томонидан, пиёда, 1976 йилда туғилган Я.О. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Я.О. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан айбланиб, ҳозирда қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Я.О. Пискент тумани ИИБга топширилган.
- 2022 йил 23 апрель куни Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Хакимов томонидан "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ш.У.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан айбланиб, ҳозирда қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.У. Оҳангарон шаҳар ИИБга топширилган.
- 2022 йил 25 апрель куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Жўраев томонидан пиёда, 1970 йилда туғилган Ш.Н. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Ш.Н. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан айбланиб, ҳозирда қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Н. Юқоричирчиқ тумани ИИБга топширилган.