Тест режимида

Хабарлар

Қидирувда бўлган шахс ЙПХ инспектори томонидан ушланди

2022 йил 3 июнь куни соат 01:30 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари сафдор А.Абдуғаниев ва Ш.Абдуазизовлар томонидан, Мирзо Улуғбек тумани "Шахрисабз" кўчасида хизмат олиб бораётган вақтда йўл бўйлаб пиёда равишда ҳаракатланиб келаётган, фуқаро 1983 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида рўйхатда турувчи А. З.ни планшет орқали текширганида, ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2019 йилнинг 10 август кунидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...