Қидирувда бўлган шахслар аниқланиши давом этмоқда
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 6 январь куни соат 15:30 ларда, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Сайфиддинов ва Н.Мирзамахмудовлар томонидан, пиёда, 1999 йилда туғилган А.К. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро А.К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланиб, 2021 йил 7 апрель кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.К. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 6 январь куни соат 18:20 ларда, Яшнобод тумани, “Ашхобод” боғи қаршисида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Нарзиев томонидан, пиёда, 1973 йилда туғилган И.М. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро И.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2018 йил 30 сентябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.М. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда.