Тест режимида

Хабарлар

Текширувлар давомида қидирувда бўлган ва тақиқланган модда олиб юрган шахслар аниқланди

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 27 март куни соат 09:25 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Икрамов ва Х.Тошматовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1996 йилда туғилган Ф.Р.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Ф.Р. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 31 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Р. Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 27 март куни соат 16:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Рустамов ва И.Джумабоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1987 йилда туғилган Ғ.И.нинг ёнидан қоғозга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ғ.И. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.