ИИВ ЙҲХББ биносидаги илмий-тадқиқот ўқув марказида дастлабки ўқув курсини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Марказда дастлаб вилоят ЙҲХБ раҳбарларининг малакаси оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида раҳбар ходимларнинг малакасини, билим-савиясини оширишга алоҳида эътибор қаратилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 январь кунидаги Фармойишига асосан, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг раҳбар ходимларини ҳуқуқий ва касбий билимларини ошириш бўйича ЙҲХББ томонидан ўқув курслари ташкил этилди.
Жорий йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маъмурий биносида ташкил этилган, илмий-тадқиқот ўқув марказида дастлабки ўқув курсларини бошлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.Икрамов томонидан биринчилардан бўлиб ўқув курсини бошлаган ҳудудий ЙҲХБ раҳбарларига дастлабки йўриқнома берилди.
Ўқув курси белгиланган режа-тартиб асосида давом этиб, машғулотларга ўз соҳасининг етук мутахассислари жалб этилиши режалаштирилган.
Ушбу машғулотлар босқичма-босқич барча ДЙҲХХ ходимлари билан ташкил этилиши режага киритилган.
Кўзланган мақсад - барча ДЙҲХХ ходимларини халқ манфаатларига хизмат қилувчи ўз касбининг мутахассислари этиб тайёрлаш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати