ИИВ ЙҲХББ ходимлари "Йўл ҳаракати тарғиботи куни" да пойтахтдаги мактабларга боришди
Маълумки, мамлакатимизда карантин чекловлари юмшатилиб, мактабларда ўқувчиларни анъанавий тарздаги ўқитиш жараёнлари давом эттирилди. Бу ўз навбатида болаларни мактабга келиш кетишдаги хавфсизлигини таъминлаш, уларда автомобил йўлларида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланиш кўникмасини оширишни талаб этади. Бугун ИИВ ЙҲХББ ходимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 30 август куни қабул қилинган 701 сон қарори асосида ҳафтанинг жума, йўл ҳаракати тарғиботи куни муносабати билан пойтахтимиздаги мавжуд қатор умумтаълим мактабларида профлактик ишларни амалга оширишди.
Чилонзор туманида жойлашган “Aртел” техника мактабида ўтгазилган тарғибот тадбирлари ўқувчиларда ҳаракат қоидаларига нисбатан катта қизиқиш уйғотиб, унда соҳа ходимлари балаларнинг автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартиби, йўл белгилари ва тартибга солувчининг ишоралари қандай маъноларни англатиши борасида каракли маълумотларни беришди. Шундан сўнг ёшлар ҳам йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўз билимларини кўрсатиб, дарслар бевосита савол-жавоб тарзида давом этди
Aйниқса, болаларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи, етарлича тажрибаси бўлмай туриб, ўзбошимчалик билан автомашина бошқаришлари ва бунга ота-оналарнинг ҳам эътиборсизлиги танқид остига олинди. Ушбу қоидабузилишлар оқибатида содир бўлган автоҳалокатлар акс этган видеороликлар ўқувчиларнинг кераклича хулоса чиқаришига сабаб бўлди.
Соҳа ходимлари болаларга йўл ҳаракати қоидаларига доир турли хил саволлар беришиб унда муносиб иштирок этганлар эсталик совғалари билан тақдирланишди. Тадбир сўнгида ўқувчиларга йўлда ҳаракатланиш тартибига доир буклет ва эслатмалар тарқатилди.
Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида болалар иштирокидаги 728 автоҳалокат қайт этилиб, уларда 163 нафар бола вафот этган бўлса, 592 нафари турли даражада тан жароҳати олган. Бу каби тарғибот тадбирлари болаларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларини оширибгина қолмай, келгусида улар иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиши ҳам табиий. Профилактика ишлари республикамиз бўйлаб давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати