Хабарлар

ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти Андижон вилоятида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борди

Тадбирлар давомида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ фаолияти, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилиб, хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Шаҳрихон тумани ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ҳамда 5-туманлараро Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими маъмурий биносидаги шароитлар кўздан кечирилиб, фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатига алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф доирасида туманда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлил қилиниб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама этилди. ЙТҲларнинг олдини олиш, ҳаракат иштирокчилари ўртасида интизомни мустаҳкамлаш ва профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича келгуси вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, туманда ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарининг сайёр қабули ҳам ўтказилди. Қабул давомида фуқароларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ҳаракатни ташкил этишга оид бир қанча мурожаат ҳамда таклифлари тингланди. Мурожаатларнинг кўплари жойида ижобий ҳал этилиб, айрим мурожаатлар бўйича масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Бундан ташқари, Олтинкўл туманидаги “Қумбозор” чорраҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.