Тест режимида

Хабарлар

ИИВ ЖХД ЙҲХХ вакиллари айни кунларда Туркия давлатида бўлиб, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мазкур давлат тажрибасини ўрганмоқдалар

Режалаштирилган дастурга асосан 12 декабрь куни делегация аъзолари ИИВ Хавфсизлик бош дирекцияси (Полиция) Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (Трафик полис), Полиция Ахборот-технологиялари бошқармаси ҳамда Трафик полис ҳузуридаги Автойўлларда йўл ҳаракати хавфсизлиги стратегиясини мувофиқлаштириш бошқармасига ташриф буюришди.

Ўрганишлар давомида мамлакатдаги йўллар инфратузилмаси, жиҳозланиши ва ташкил этилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.