ИИВ ЖХД ЙҲХХда кўп йиллар давомида хизмат қилган ходимлар нафақага кузатилди
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбари томонидан ходимларга йўриқнома ўтказилди.
Йўриқномадан сўнг, кўп йиллар давомида соҳага ўзининг ҳалол ва фидокорона меҳнати билан ҳисса қўшган, ўз касбининг усталари бўлган ходимлар нафақага кузатилди.
Улар ўзларининг узоқ йиллик ва самарали фаолияти билан Ички ишлар органларидаги ўрнак олишга лойиқ бўлган ходимлар сифатида эътироф этилди.
Фахрийлар ўз навбатида сўзга чиқиб, хизмат йилларида тўплаган тажриба ва хотиралари билан ўртоқлашишди, ёш ходимларга самимий тилаклар билдиришди.