Тест режимида

Хабарлар

ИИВ ва Миллий гвардия раҳбарияти бошчилигида видеоселектор бўлиб ўтди

Бугун, 2021 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев ҳамда Миллий Гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари Иномжон Ибрагимов бошчилигида Фавқулодда вазиятлар, Миллий Гвардия ҳамда Жамоат хавфсизлиги департаменти ходимлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони ҳамда 30 ноябрдаги ПҚ-23-сон Қарори ижросини ташкил этиш;

- Республика миқёсида янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш;

- ҳудудларда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласини олдини олишга оид ташкилий ва амалий чора-тадбирлар кўриш бўйича тегишли топшириқлар берилди.