Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузарларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 01F788LB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси хавфли манёврлар билан ҳаракатланганлиги ҳамда ушбу автомобилда бўлган йўловчи транспорт воситасининг том қисмидан (люкидан) тана қисмини чиқарганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

Видео, Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 01F788LB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2002 йилда туғилган О.Р. ҳамда йўловчиси, 2004 йилда туғилган М.А.ларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳаракат иштирокчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.