Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Traverse" русумли 85Q002GA давлат рақам белгили (2024 йил 15 февраль куни 85O002GA га алмаштирилган) автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасига рухсат этилмаган махсус товуш чиқарувчи (сирена) курилма ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчиси, 1984 йилда туғилган Ж.М.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ва траснпорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Шунингдек, қоидабузарга тегишли чора кўрилишини таъминламаган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қиламиз.