Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидаларни бузган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Ваз-2106" русумли, 70V107QA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасига рухсат этилмаган махсус товуш чиқарувчи (сирена), шунингдек, ёритувчи қурилмаларни ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Ваз-2106" русумли, 70V107QA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган А.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.