Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқ орқали қилинган мурожаат ўрганилиб назоратга олинди

Ижтимоий тармоқда жамоатчилик вакили томонидан Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, 9-ҳудудда жойлашган 66-сонли оилавий поликлиника яқинидаги транспортлар серқатнов йўлда пиёдалар ўтиш жойи ҳамда ҳудуддан чиқиш йўлини тартибга солиб берилиши сўралган видео масъуллар томонидан ўрганилди.

Мазкур ҳудудда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилиши Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.