Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "40 031DAV давлат рақам белгили автомобилга чироқ-маёқча ўрнатилган" изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Tracker" русумли, 40 031DAV давлат рақам белгили автомобилнинг олд томонига ялт-ялт ёнувчи чироқ-маёқча ўрнатилганлиги акс этган сурат ва унга келтирилган изоҳ юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилди ва мазкур автомобиль ҳайдовчиси, 1982-йилда туғилган И.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.