Ижтимоий тармоқда эълон қилинган хабар юзасидан муносабат
Бугун, 2022 йил 18 декабрь куни соат 09:30 ларда Тошкент шаҳар Сергели туманининг маълум бир ҳудудида электр таъминотидаги узилишлар сабабли ушбу туманда жойлашган РЎ ва ИОБ биносида ҳам электр таъминоти вақтинча узилган ва мурожаатчиларга хизмат кўрсатилиши тўхтаган. Узилиш уч соат давом этиб, соат 12:30 ларда электр таъминоти қайта тикланган. Фуқароларга хизмат кўрсатилиши ҳозирда давом этмоқда.
Электр таъминотидаги узилишлар сабаб юзага келган ноқулайликлар учун мурожаатчилардан узр сўраймиз.