Ижтимоий тармоқда "ГАИ: қоида буздингиз, лекин белги йўқ" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Сайлгоҳ кўчасида ЙПХ ходими М.Ширинов томонидан "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Ўзаро мулоқот вақтида ЙПХ ходими ҳайдовчининг талабига кўра, дислокация кўчирмасини тақдим қилмаган. Шунингдек, ЙПХ ходими ҳайдовчига қарама-қарши ҳаракатланиб келганлигини айтганда, ҳайдовчи йўлда тегишли белгилар ўрнатилмаганлиги сабаб тўғри ҳаракатланганлигини таъкидлаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.