Ижтимоий тармоқда "Жиззах ГАИда оламон сарсон бўлмоқда" сарлавҳаси остидаги видео тарқалди
Мазкур видеода Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБда навбат кутаётган фуқаролар акс этган.
Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати камайиб боргани сари, ҳудудий ЙҲХБ РЎ ва ИОБларда кундан-кунга фуқаролар сони ортиб, навбатлар юзага келмоқда.
Фуқароларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш, мурожаатчилар билан доимо хушмуомалада бўлиш юзасидан ДЙҲХХ ходимлари билан кунлик йўриқномалар ўтказилмоқда.