Ижтимоий тармоқда "Ким айбдор? Ҳайдовчими ёки ДАН ходими?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан
Ижтимоий тармоқда "Ким айбдор? Ҳайдовчими ёки ДАН ходими?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда туман прокуратураси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасига кўра, Сирдарё тумани прокуратураси томонидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси тартибида жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.