Ижтимоий тармоқда "Мультирадар билан жиҳозланган автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузмоқда" изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан маълумот
Ижтимоий тармоқда "Nexia" русумли, 50 092JBA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган ҳолда, 1.1 йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги акс этган сурат тарқалди.
Хабар Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, 50 092JBA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси Л.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-моддаси тартибида чора кўрилди.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.