Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори фақат оддий халқ учунми?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

2021 йил 9 сентябрь куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Талабалар кўчасида ЙПХ ходими Н.Ғанихўжаев томонидан "Ваз-21063" русумли автомобиль тўхтатилган. Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода ҳайдовчига нисбатан расмийлаштирилган баённома бўйича автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилганлиги ҳолати нотўғри эканлиги айтилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув давомида расмийлаштирилган маъмурий баённомага ва автомобиль жарима майдонига қўйилиши ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилади.