Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги 27-сон Фармонига кўра, 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилиши белгиланди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 140-сон Қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилди.

Ушбу қоида ҳозир амалда эканлигини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқ вакилларидан турли тахмин ва миш-мишлардан иборат асослантирилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз.