Ижтимоий тармоқда тарқалган аудио хабар юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда
Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари Ш.Қўшақов ва навбатчи Э.Алимовлар томонидан ЙПХ ходимлари кун давомида 20 та маъмурий баённома расмийлаштириши зарурлиги айтилган аудио хабар тарқалди. Ушбу хабар юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди.