Ижтимоий тармоқда тарқалган, Ахмад Дониш ва Етти чинор кўчалари кесишмасидаги ноқулайлик юзасидан маълумот
Етти чинор кўчасидан Юнусобод йўналиши бўйлаб ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчилар:
Етти чинор, Мойқўрғон кўчасидан А.Дониш кўчаси бўйлаб орқага қайрилиб олишлари мумкин.
Етти чинор к. - Мойқўрғон к. - А.Дониш к. йўналиши бўйлаб ҳаракатланиш масофаси 730 метрни ташкил этади.
Етти чинор кўчасидан А.Дониш кўчасига чиқиб Юнусобод йўналиши бўйлаб ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчилар биринчи тасмадан тўртинчи тасмага ўтиб ҳаракатланиши учун етарлича масофа йўқлиги, ҳайдовчиларга қийинчиликлар туғдириб, тирбандликлар юзага келмоқда. 1-тасмадан 4-тасмага ўтиш оралиқ масофаси 35 метрни ташкил этади.
Шу сабабдан, қатнов қисмида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларни олдини олиш мақсадида 1.1 ва 1.18 ётиқ йўл чизиқларини чизиш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз.