Ижтимоий тармоқда тарқалган "Карантин қоидаларини бажаришга мажбур бўлмаган ЙПХ ходими" ҳамда “Жиззахда ЙПХ ходимларига қонун ўқитилганми?” сарлавҳаси остида тарқалган видеолар юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 31 июль куни Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Норқулов томонидан Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов шоҳ кўчасида 1.1 йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги учун "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Ҳайдовчига нисбатан қоидабузарлиги юзасидан қоғоз шаклидаги баённома ва ҳайдовчи баённомага имзо қўйишдан бош тортганлиги сабаб далолатнома расмийлаштирилган.
Ўзаро мулоқот жараёнида ҳайдовчи томонидан ЙПХ ходими тиббий ниқобини тўлиқ тақмаганлиги ва расмийлаштирилган баённомадан нусҳа олишга рухсат бермаганлигига эътироз билдирилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.