Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилди

Жорий йилнинг 27 август куни ижтимоий тармоқда "Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Дўстлик ҳудудида давлат рақам белгиси бўлмаган автобус ҳайдовчиси авария ҳолатини келтириб чиқариши мумкин эди" изоҳи келтирилган видео тарқалди.

Видео Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган М.Қ.га нисбатан белгиланган тартибда баённома тузилди ва автобус жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.