Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 60А125АА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни бузган ҳолда транспорт воситасига рухсат этилмаган маёқча ва жиҳозлар ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 60А125АА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган Н.С.га нисбатан баённома тузилиб, автомобиль жарима майдонига қўйилди ва тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида ўрганиб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.