Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Cobalt" русумли, 60H600AA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасига рухсат этилмаган маёқча ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Cobalt" русумли, 60H600AA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2000 йилда туғилган Ж.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.