Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 50В358GA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни бузган ҳолда транспорт воситасига рухсат этилмаган маёқча ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 50В358GA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.