Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Malibu" русумли автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасининг давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечган ҳолда, Самарқанд шаҳар кўчаларида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб юрганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидаларни қўпол тарзда бузиб ҳаракатланган ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125 ҳамда 128⁵-моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз. Йўл ўйин майдони эмаслигини унутманг.