Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб қоидабузарга чора кўрилди
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида "Captiva" русумли, 80 A543RA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалиб, кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Видео Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчи Ш.М.га нисбатан белгиланган тартибда баённома тузилиб БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима белгиланди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.