Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 01X400TA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни четлаб ўтганлиги ҳолати акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 01X400TA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган Х.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128(6)-моддаси биринчи қисми тартибида баённома тузилди. Шунингдек, маълумот учун 2021 йил октябрь ойида ушбу ҳайдовчига МЖтКнинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида ҳам маъмурий баённома тузилган.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.