Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 40030AAA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасига рухсат этилмаган маёқча ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 40030AAA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1992 йилда туғилган А.Й.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.