Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 60T712QA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасига ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш қоидаларини бузган ҳолда ҳаракатланиб юрганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 60T712QA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1998 йилда туғилган Х.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси биринчи қисми тартибида баённома тузилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.