Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидани бузган ҳолда ҳаракатланган ҳайдовчига баённома тузилди
Ижтимоий тармоқда тарқалган, "Lacetti" русумли, 01L444DB давлат рақам белгили автомобиль акс этган видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчиси, 2002 йилда туғилган Ж.Р. Яшнобод тумани, Паркент кўчасида 1.1 йўл ётиқ чизиғини босган ҳолда ортга қайрилиб олганлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.