Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Matiz" русумли, 01T498NA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасига рухсат этилмаган мослама (сирена) ўрнатилганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Matiz" русумли, 01T498NA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган Д.Г.га нисбатан белгиланган тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.