Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Matiz" русумли, 10C886MA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасига рухсат этилмаган маёқча ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Matiz" русумли, 10C886MA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2002 йилда туғилган А.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди ҳамда ҳайдовчи билан қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланиши бўйича суҳбат олиб борилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.